Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Facebook телевизорлар учун илова тайёрламоқда
4.02.2017 12:20,  
548

Куни кеча 2016 йил бўйича эълон қилинган молиявий ҳисоботда Facebook компанияси унга тегишили ижтимоий тармоқда кунига 100 млн соатга яқин видео-контентлар кўрилишини маълум қилди. Гарчи бундай натижа компанияга рекламадан катта фойда кўришга имкон берса-да, у тез орада смарт-телевизизорлар учун илова чиқаришни ҳам режелаштирган.

Terabayt нашрининг қайд қилишича, айни вақтда Facebook тармоғида видеоларнинг катта қисмини қисқа жонли эфирдаги видеолар ташкил қилади. Бундай форматга эса реклама жойлаш осон эмас. Шу боис компания узунроқ давом этадиган роликларни монетизация қилишни бошлаб юборган.

Ижтимоий тармоқнинг телевизорлар учун чиқариладиган иловаси узоқ давом этадиган видеолар орасига реклама жойлаш ва фойдаланувчиларга оригинал контент тақдим этиш имкониятини беради. Бундан ташқари,бундай илова келгусида видеосервис брендлари билан рақобат қилишда компанияга ёрдам бериши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан