Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Британия собиқ бош вазири Дэвид Кэмерон “яна қайтиб келиши”ни айтди
5.02.2017 10:59,  
9

Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири Дэвид Кэмерон Калифорния штати собиқ губернатори Арнолд Шварценеггер билан бўлган учрашувда «яна қайтиши»ни маълум қилди. Бу ҳақда Guardian нашри хабар бермоқда.

Актёрнинг Snapchat эълон қилинган видеоёзувнинг бошида Шварценеггер Кэмеронни ўзининг «яхши дўсти» сифатида таништиради.

Аввалига Шварценеггер Кэмеронни ўзининг “яхши дўсти” деб таништирди. Шундан сўн Кэмерон: “Мен бу ерда губернатор билан турибман, ва у ўз ишини жуда ҳам яхши бажарди. Мен яна қайтиб келаман” деган.

Мазкур сўзлар орқали собиқ бош вазир Шварценеггернинг «Терминатор» фильми бош қаҳрамони сифатида айтган машҳур жумласини ёдга олди. Бироқ Кэмерон ўз иборасига ҳеч қандай изоҳ бермади ҳамда сиёсатдаги бўлажак режаларига ойдинлик киритмади. 

Маълумот учун, Кэмерон британияликларнинг аксарияти 23 июнь кунги референдумда мамлакатнинг ЕИдан чиқиши учун овоз берганидан сўнг бош вазир лавозимидан истеъфога чиқди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан