Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Трамп НАТОнинг навбатдаги мажлисида иштирок этади
6.02.2017 16:57,  
2

АҚШ президенти Дональд Трамп Европада май ойининг иккинчи ярмида бўлиб ўтадиган НАТОга аъзо давлатлар етакчиларининг учрашувида иштирок этади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди.

НАТОнинг навбатдаги мажлиси Бельгия пойтахти Брюссель шаҳрида 2017 йил май ойи охирида бўлиб ўтади. Бу ҳақда альянс бош котиби Йенс Столтенберг ва АҚШ президенти Дональд Трамп ўртасидаги телефон орқали музокараларда сўз юритилган.

«Етакчилар НАТОнинг барча аъзоларини альянсни молиялаштириш бўйича мажбуриятларини бажаришга кўндириш йўлларини муҳокама қилди. Томонлар альянс тўқнаш келаётган хавфсизликка таҳдидларга муносабат билдириш борасида АҚШ ва НАТОнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш зарурлиги ҳақида бир тўхтамга келди», — дея таъкидлади Оқ уй матбуот хизмати.

Аввалроқ Трамп НАТОга аъзо давлатлар етакчилари учрашувида иштирок этишга розилик билдиргани хабар қилинганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан