Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШда Россияга қарши ахборот урушини олиб бориш учун янги марказ ташкил этилмоқда
7.02.2017 14:33,  
2

Қўшма Штатларда Россияга қарши ахборот урушини олиб бориш учун янги марказ ташкил этилмоқда, деб хабар берди Daily Beast нашри.

Портал маълумотига кўра, марказ ўз фаолиятини Давлат департаментидаги кўпчилик билмайдиган идоралараро муассаса орқали олиб боради ҳамда глобал ҳамкорлик Маркази деб юритилади.

Шу йилнинг учинчи чорагидан тўлақонли ишга тушиши режалаштирилган Глобал ҳамкорлик алоқалари маркази фаолияти учун 160 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилди. Эндиликда марказ аниқ ва шаффоф рус журналистикасини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳам иш олиб боради. Бундан ташқари, ташкилотчилар марказнинг хорижий ахборот кампаниялари ва ҳуружларини кузатиб, таҳлил қилишини ҳамда мустақил журналистлар, нашрлар учун грантлар эълон қилишини маълум қилган. Шу боис сенаторлар Жон Маккейн ва Бен Кардин лойиҳа бюджетини яна 100 миллион АҚШ долларига кўтаришни тавсия этмоқда.
 
Марказ собиқ президент Барак Обама ҳукумати даврида ташкил топган бўлиб, асосий вазифаси ИШИД террорчилик гуруҳининг ахборот тарғиботларига қарши туриш деб белгиланган эди. Дастлаб, беш миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағга эга бўлган идора, эндиликда ахборот урушида Россияни ўзининг асосий рақиби сифатида кўрмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан