Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Qatar Airways самолёти энг узоқ масофага учиш бўйича рекорд ўрнатди
9.02.2017 18:07,  
15

Душанба куни Қатар авиакомпаниясига қарашли йўловчи самолёти тўхтамасдан учиш бўйича энг узоқ рейсни амалга оширди, дея хабар бермоқда Guardian ​нашри.

Самолёт Қатар пойтахти Доҳа шаҳридан Янги Зеландиянинг Окланд шаҳригача бўлган 14 535 километрлик масофада парвоз қилган. QR920 рейси билан Доҳадан учган ҳаво лайнери душанба куни маҳаллий вақт билан тонгги 7:25 да (Тошкент вақти билан якшанба куни тунги 23:25) Окланд аэропортига қўнган.

Боинг 777 самолёти ўз парвози давомида 10та вақт минтақасини кесиб ўтган. Самолётни 4 нафар учувчи бошқаргани хабар қилинган. Парвозни амалга ошириш учун 16 соат 23 дақиқа сарфлангани айтилмоқда.

Ўтган йилнинг мартида Emirates ​компанияси Дубайдан Окландга амалга оширган 14 200 километрлик тўхтовсиз парвоз энг узун рейс сифатида қайд этилган эди. Учиш масофаси бўйича Ҳиндистон авиакомпаниясининг Деҳли-Сан-Франциско рейси энг узун тўхтовсиз парвоз ҳисобланади. Аммо ер юзаси бўйича ҳисобланганда Доҳа ва Окленд орасидаги масофа Деҳли ва Сан-Франциско орасидаги масофадан узоқроқ бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан