Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТ бош котиби Яқин Шарқ бўйлаб илк сафарига отланмоқда
10.02.2017 10:35,  
4

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Яқин Шарқ мамлакатлари бўйлаб илк сафарига отланмоқда. У Миср, Туркияга ва Форс кўрфазидаги араб мамлакатларига ташриф буюради, сўнг G20’нинг Бонндаги учрашувида ҳамда Мюнхендаги хавфсизлик бўйича анъанавий конференцияда қатнашади. Бу ҳақда БМТ матбуот хизматида маълум қилинди.

Гутерреш Туркияга Нью-Йорк вақти билан 9 февралда тунги вақт (Тошкент вақти билан 10 февраль) жўнаши белгиланган. БМТ бош котиби Истанбулда Туркия президенти ва бош вазири билан учрашади. Гутерреш сўнгра Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдга ташриф буюриб, у ерда мамлакат қироли, валиаҳд шаҳзода ва унинг ўринбосари билан учрашади. Гутерреш Саудия Арабистонидан Дубайга йўл олади ва у ерда халқаро ҳукумат саммитида ва БАА раҳбарияти билан учрашади.  Гутерреш, шунингдек, Уммон ва Қатарга ташриф буюради.

Бирлашган Араб Амирликларида мамлакат раҳбарияти билан учрашишдан ташқари, БМТ бош котиби Жаҳон ҳукумат саммитида нутқ сўзлайди, Уммон ва Қатарда эса уни расмий шахслар билан музокаралар кутмоқда. Яқин Шарқ турнеси доирасида сўнгги бекат Қоҳира бўлиб, у ерда Гутерриш Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий ва ҳукумат аъзолари билан учрашади.

Мисрдан чиқиб, БМТ раҳбари Боннга йўл олади, у ерда 16—17 февраль кунлари G20 ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтади. 17—19 февраль кунлари ўтказиладиган Мюнхен конференциясида эса Гутерриш давлат ва ҳукумат раҳбарларини дипломатияга ва низолар олдини олишга кўпроқ эътибор қаратишга чақиради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан