Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойлик амалдорлар ялқовликка қарши кураш бўйича ўтказилаётган мажлисда ухлаб қолди
10.02.2017 19:42,  
13

Хитойнинг Хубей провинциясида мажлисда ухлаб қолган олти амалдор жазоланди. Мажлисда ялқовларни қўзғатиш ва бюрократларнинг сустлиги мавзуи муҳокама қилинаётган эди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Уйқучиларнинг бири таъминланмаган фуқароларга яшаш жойи беришни субсидияловчи жамғарманинг директор ўринбосари. Бошқаси эса шаҳар режалаштириш бюросида Хитой компартияси котибининг ўринбосари лавозимида хизмат қилади.

Ухлаб қолган мансабдорларнинг маҳаллий газетада босилган фотосурати Хитой ижтимоий тармоқларида қизғин муҳокма қилинди. Мавзуни бошқа нашрлар илиб кетгач, ҳукумат ҳам муносабат билдирди.

Маҳаллий компартия интизомий бюросининг қарорига кўра, айбдор мансабдорлар ўз хатти-ҳаракати учун омма олдида узр сўрайди ва партия шаҳар қўмитасига ўз-ўзини танқид руҳида батафсил хат йўллайди.

Январ ойида Хитой Халқ сиёсий консультатив кенгаши Умумхитой қўмитаси раиси 116 млн юан (16,8 млн доллар) пора олганлиги учун умрбод қамоққа ҳукм қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан