Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Ўзагротехмаш"га янги бош директор тайинланди
11.02.2017 10:53,  
18

«Ўзагротехмаш» акциядорлик жамияти (собиқ «Ўзагросаноатмашхолдинг»)нинг бош директори этиб Саидаббос Саидаминов тайинланди. Бу ҳақда, компания ахборотига таяниб, «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.

Саидаббос Саидаминов Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 17 ноябридаги фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 февралидаги тегишли қарорига асосан компания раҳбарига айланган.

Эслатиб ўтамиз, собиқ «Ўзагросаноатмашхолдинг» юқорида қайд этилган Президент фармонига мувофиқ акциядорлик жамияти сифатида ташкил этилган янги «Ўзагротехсаноатхолдинг» таркибига киритилган.

Янги холдинг таркибида, «Ўзагротехмаш»дан ташқари, «Ўзагролизинг» ҳамда «Ўзагросервис» компаниялари ҳам бор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан