Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳридаги 6та автобусда бепул интернет пайдо бўлди
11.02.2017 13:39,  
6

"Тошшаҳартрансхизмат" компанияси UZMOBILE билан ҳамкорликда 11 февралдан бошлаб Тошкент шаҳар автобусларида Wi-Fi ёрдамида бепул интернет тақдим этиш бўйича лойиҳани ишга туширди.

Ҳозирча глобал тармоққа бепул кириш имкони бир ҳафта давомида олтита: 10, 14, 24, 28, 51, 95-рақамли шаҳар автобуси йўналишларида тақдим этилади. Шу билан бир қаторда, пойтахтдаги барча автобусларни жорий йил якунига қадар интернет билан таъминлаш режалаштирилган.

Маълумотга кўра, интернетга бепул уланиш имкони бўлган автобуслар эшикларида махсус — Wi-Fi BUS белгилари ўрнатилади.  

Йўловчи UZMOBILE Wi-Fi тармоғига уланиш учун қуйидаги қадамларни амалга ошириши лозим:

1 - абонент (+99895)146-94-34 рақамига SMS хабар жўнатиши лозим.
2 - «UZMOBILE Wi-Fi» номли тармоқни топиш.
3 – олинган махфий рақамни махсус Captive portal порталига киритиши (абонент мобил ускунасидаги браузер очилганда автоматик йўналтиради).

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар маъмурияти ўтган йилда ҳам бундай лойиҳани амалга татбиқ этмоқчи бўлган, бироқ тажриба ҳафтасидан сўнг бу иш тўхтаб қолганди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан