Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой бозори АҚШнинг товуқ гўшти учун ёпилди
13.05.2016 15:48,  
25

Хитой АҚШнинг УСТга қилган кўплаб арзномаларига қарамасдан ўз бозорини АҚШ товуқ гўшти учун беркитди. Бу ҳақда Sputnik хабар тарқатган.

АҚШнинг кўплаб арзномаларига Хитой Тижорат вазирлиги – афсус, деб жавоб қайтарган.

Олдинроқ, АҚШ Савдо ваколатхонаси (USTR) Умумжаҳон Савдо Ташкилотига бир неча бор арз қилганди. USTR раҳбари Майкл Фроманнинг айтишига қараганда Хитойнинг демпингга қарши ва компенсация тўловлари УСТ нормаларига тўғри келмайди.

Хитой Тижорат вазирлиги демпингга қарши ва компенсация тўловларини 2010 йилда киртиган эди. 2013 йилда УСТ АҚШнинг Хитой устидан қилган арзномаларини кўриб чиқиб уларнинг барчаси борасида АҚШ фойдасига қарор чиқарган эди. Ундан кейин Хитой қайта текширув ўтказди ва 2014 йил июлида ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилиш учун қўшимча далиллар келтирган эди.

Таҳлилчиларнинг тахминларига кўра келажакда ҳам Хитой АҚШ товуқ гўшти учун ўз бозорини очмайди.


 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан