Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Япония мудофаа вазирлиги: Шимолий Корея Япон денгизи томон баллистик ракета учирди
12.02.2017 11:57,  
6

КХДР учирган баллистик ракета тахминан 350 км масофага парвоз қилиб, Япон денгизи акваториясига қулаган. Бу ҳақда Япония мудофаа вазири Томоми Инада маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».

Ракета маҳаллий вақт билан соат 07:55 да (Тошкент вақти билан 03:55) учирилган. 

«Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, ракета тахминан 350 км масофани босиб ўтган ва Япон денгизига қулаган», — деди Инада. У Япония мудофаа муассасаси келиб тушаётган ахборотни таҳлил қилишда давом этаётганини таъкидлади.

Жанубий Корея томонининг айтишича, ракета Шимолий Кореянинг Пхёнан-Пукто вилоятидан учирилган. Ракета 500 км учиб ўтиб, Япон денгизига тушган.

"Ҳарбийлар бу ракета ўрта масофаларга мўлжалланган "Мусудан" ёки кичик масофаларга мўлжалланган "Нодон" туридаги ракеталардан қайси бири бўлганини аниқлашмоқда", — деб айтилган хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан