Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистонида Ироқ авиакомпаниясининг бортида 365 йўловчи бўлган самолёти ёниб кетди
12.02.2017 12:12,  
1

Ироқнинг Iraqi Airways авиакомпаниясининг самолёти Саудия Арабистонининг Жидда шаҳри яқинидаги аэропортга қўниш вақтида шассиларидан бири ёниб кетди. Шу сабабли 365 га яқин йўловчи тезлик билан самолётдан эвакуация қилинган. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.

Йўловчиларнинг барчаси тезкорлик билан эвакуация қилинди, қурбонлар бўлишига йўл қўйилмади. 

Воқеа самолёт Қирол Абдул-Азиз номидаги аэропортга қўнаётганда юз берган. Самолёт экипажи сардори аэропорт вакилларини радио орқали муаммо ҳақида огоҳлантиргач, аэропорт ўт ўчириш бригадаси зудлик билан воқеа жойига йўл олган.

Шундай ҳодиса куни кеча Нью-Йоркдаги Кеннеди номли аэропорт учиш-қўниш майдонида ҳам содир бўлди. Парвоздан олдин Argentina Airlines авиакомпаниясига тегишли самолётнинг двигатели ёниб кетди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан