Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бағдодда йирик норозилик намойишлари бўлиб ўтди
12.02.2017 12:32,  
2

Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида шанба куни шиалар радикал тарғиботчиси Муқтад ас-Садра тарафдорлари ва Ироқ куч тузилмалари ўртасида тўқнашувлар юз берди, бу ҳақда Ироқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига асосланиб France-Presse агентлиги маълум қилган.

Намойиш полиция билан тўқнашувларга айланиб кетган ва тартиб посбонлари намойишчиларга нисбатан кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланишга мажбур бўлган.

Аввалроқ бир қатор ОАВлари тўқнашувлар вақтида бир ироқлик полициячи ҳалок бўлгани, етти нафар куч тузилмаси ходими жароҳат олгани ҳақида хабар берганди. Ироқ ички ишлар вазирлиги норозилик намойиши иштирокчиларида қурол аниқланганини маълум қилган.

«Етти киши ҳалок бўлди. Улардан икки нафари — хавфсизлик кучлари ходимлари, қолган беш киши — намойишчилардан», — дея аниқлик киритди полиция полковниги. Ал-Арабия ахборотига кўра, жабрланувчиларнинг сони 300 дан ошиб кетган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан