Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Грузияда Пентагон ёрдамида қуролли кучларнинг жанговар тайёргарлик маркази қурилади
12.02.2017 12:40,  
7

Грузия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, АҚШ Грузияда ҳарбий ўқув маркази қуришга қарор қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маҳкама Германиянинг Хохенфельсидаги АҚШ қуролли кучлари машғулот базаси раҳбари Леван Изориянинг Европада жойлашган АҚШ қуруқликдаги қўшинлари қўмондони Бен Хожес ва база раҳбари Антонио Аугуто билан учрашувидан маълумотни тақдим этган.

Шунингдек, ташриф доирасида АҚШ ва Грузия вакиллари томонидан мудофаа салоҳиятини оширишга қаратилган уч йиллик икки томонлама ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Тбилисига марказ қуриш масаласини муҳокама қилиш учун яқин вақт ичида бригада генерали Антонио Агуто етиб келади.

Аввалроқ америкалик сенатор Жон Маккейн ўзининг Тбилисига амалга оширган ташрифида АҚШ Грузияни қўллаб-қувватлашни тўхтасмаслиги ҳамда Россияга қарши янги санкциялар ишлаб чиқиш бўйича ишларни давом эттиришини қайд этган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан