Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бердимуҳамедов президентлик сайловида овоз бериш учун сайлов участкасига оиласи билан келди (фото)
12.02.2017 17:29,  
5

Бугун, 12 февраль куни Туркманистон президенти сайловлари ўтмоқда. Бутун мамлакат бўйлаб сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 07.00да очилди ва 19.00гача очиқ бўлади.

Ушбу президент сайлови республика мустақилликка эришганидан кейинги бешинчиси, сиёсий партиялардан номзодлар иштирокидаги биринчисидир.

Туркманистоннинг амалдаги раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов 12 февраль, якшанба куни Ашхабоддаги Аннаниёз Ортиқ номли мактабда жойлашган сайлов участкасида мамлакатда бўлиб ўтаётган президентлик сайловида овоз берди. 

У сайлов участкасига оиласи — ота-онаси, ўғли, қизлари ва набиралари билан келди. Оиланинг барча аёллари миллий либос, эркаклар эса костюмда бўлгани билдирилмоқда.

Овоз беришдан сўнг Гурбангули Бердимуҳамедов ОАВ вакиллари билан мулоқотда бўлди. У кузатувчилар ва журналистларни сайловдаги иштироки учун миннатдорчилик изҳор этди, мамлакатнинг халқаро саҳнадаги муваффақиятларига эътибор қаратди. Жумладан, БМТ айнан Туркманистон ташаббуси билан 12 декабрни Халқаро бетарафлик куни деб эълон қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан