Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистонда 54 йил яшаган хитойлик ҳарбий асир уйига қайтди (фото)
12.02.2017 17:42,  
8

Деярли бутун умрини ватанидан узоқда ўтказган хитойлик Ван Цининг тарихи ниҳоят муваффақиятли якунланди. Бу ҳақида Синьхуа хабар берди. 

Хитойлик собиқ аскар 1963 йилнинг январида асирга тушгандан сўнг 54 йилни Ҳиндистонда ўтказди. У узоқ вақт ҳукуматдан уйга қайтиш учун рухсат олишга ҳаракат қилди, бироқ унга Хитой билан алоқа ўрнатиш имкони ва расмий ҳужжатлар берилмади.

Ван Ци Хитой—Ҳиндистон чегарасида геодезист бўлиб хизмат қилган. Бир куни у адашиб қолиб, икки кун ўрмонни кезган ва Ҳиндистон Қизил Хоч ташкилоти аъзолари машинасига дуч келган. Бироқ уни Хитойга қайтармасдан, Ҳиндистон ҳарбий лагерига етказишган ва бегона давлат ҳудудига ноқонуний кирган ҳарбий асир сифатида ҳибсга олишган.

У 1969 йилда озодликка чиққан. Шундан сўнг уни Тироди қишлоғига юборишган - ҳинд ҳукумати диссидентлар ва ҳарбий асирларни шу ерда сақларди. 

2006 йилда Ваннинг онаси ўғли билан учраша олмасдан вафот этди. 2008 йилда собиқ аскар Хитойнинг Деҳлидаги элчихонаси билан алоқа ўрнатишга эришди. 2013 йилда Хитой элчихонаси унга паспорт берди.

10 февраль куни 78 ёшли Ван Ци Хитойга парвоз қилди ва 54 йилдан сўнг катта акаси Ван Чжиюан билан учрашди.

Шунга қарамай, ветеран Ҳиндистонга қайтиб, умрининг қолган қисмини ўша ерда фарзандлари ва неваралари билан ўтказишни режалаштирмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан