Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Америкаликлар Ўзбекистоннинг энг диққатга сазовор масканини маълум қилишди
13.02.2017 10:47,  
5

Компания ходимларининг фикрига кўра, Ўзбекистоннинг энг диққатга сазовор маскани Регистон майдонидир, деб хабар беради Подробно.UZ.

Регистон майдони — ўзига хос ташриф варақаси, ҳар бир сайёҳ бу ерга ташриф буюриши шарт. Самарқанднинг марказида жойлашган Регистон майдонининг номи "Қумлоқжой" деган маънони англатади.

Унда XV — XVII асрларнинг архитектура ансамбли жойлашган бўлиб, унинг маркази Улуғбек мадрасаси, Шердор ва Тиллакори мадрасалари ҳисобланади. Бош майдонда жойлашган ушбу уч мадраса ансамбли шаҳар архитектураси ва меъморчилик санъатининг ноёб дурдоналаридандир.

Ансамбль 2001 йилда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Америкаликлар Афғонистондаги Бобур мақбарасини, Ҳиндистоннинг бобурийлар бунёд этган Тож Маҳалини, Қозоғистоннинг Медеу коньки ва чанғи курортини, Қирғизистоннинг Ала-Арча миллий боғини, Тожикистоннинг Рудакий боғини, Туркманистондаги «Дарвоза» газ кратерини энг диққатга сазовор жой дея эътироф этишган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан