Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Беларусдан юк машиналари акциз солиғисиз олиб келинади
13.02.2017 19:51,  
16

Ўзбекистон Беларусда ишлаб чиқариладиган юк автомобиллари импортига қўйилган 40 фоизлик акциз солиғини бекор қилди. Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг 8 февралдаги қарорида ўз ифодасини топган.

Қарор янги юк автомобиллари (ТН ВЭД 8701 20 101, 8704 22910, 8704 22910 3, 8704 22910 9, 8704 22 32 910) ҳамда Беларусда ишлаб чиқарилган юк ташиш учун бошқа мотор воситаларига (8704 90 00) тадбиқ этилади.

Қарор «Беларусь Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларни янада кенгайтириш мақсадида» қабул қилинди. Бунга қадар мазкур имтиёз фақатгина Қозоғистон, Россия ва Украинада ишлаб чиқарилган автомобилларга нисбатан қўлларинар эди.

2016 йил октярида Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь Президенти Александр Лукашенко билан Самарқандда бўлиб ўтган учрашуви якунлари бўйича яқин тўрт йилда Ўзбекистонда 120 дона кўп тоннали «БелАЗ» самосвалини етказиб бериш режаси тўғрисида эълон қилинган эди. Ҳозирда мамлакатда турли русумдаги 500 га яқин «БелАЗ"лардан фойдаланилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан