Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия элчиси қотилининг суиқасд пайтида олинган тасвири йилнинг энг яхши сурати деб топилди
13.02.2017 20:02,  
6

Associated Press ​ агентлиги мухбири Бурҳон Ўзбиличи World Press Photo 2017​ кўрик танлови ғолиби бўлди, дея хабар бермоқда Al Jazeera​ телеканали.

Мазкур мукофот ҳар йили оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган суратлар орасидан бир неча йўналишлар бўйича энг яхши деб топилган сурат муаллифларига тақдим этилади. Танловда учта асосий йўналиш: янгиликлар, спорт ва инсонлар тасвири бўйича ғолиблар аниқланади.

Бу йилги танловда 2016 йилда 125 та мамлакатдан 5 034 нафар мухбир томонидан тасвирга туширилган 80 408 та сурат қатнашган. Янгиликлар йўналиши бўйича туркиялик мухбирнинг ўтган йилнинг 19 декабрь куни Анқарадаги галереяда Россия элчиси ўлдирилиши пайтида олган сурати энг яхши деб топилган.

Бурҳон Ўзбиличи танловда Россия элчиси ўлдирилган тадбирда олинган, «Туркиядаги суиқасд» деб номланган суратлар жамланмаси билан иштирок этган эди. АП мухбири янгиликлар йўналишида ғолибликка эришган. Унга ғалаба келтирилган суратда Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловга ўқ узиб йиқитган қотил Мавлуд Олтинтошнинг суиқасддан кейинг ҳолати тасвирланган.

Суиқасдга гувоҳ бўлган мухбир тадбирда қатнашиши мутлақо тасодифан бўлган. «Ишхонадан уйимга қайтадиган йўлда жойлашгани учунгина ўша тадбирда қатнашишга қарор қилгандим», – деб айтган туркиялик мухбир. Энг яхши сурат танлови ғолибларини тақдирлаш маросими 22 апрел куни Амстердам шаҳрида бўлиб ўтади. Ғолибларни Canon​ фирмасида ишлаб чиқарилган фотокамера ҳамда 10 минг евро мукофот пули кутмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан