Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия билан алоқалари фош этилганлиги сабабли АҚШ президентининг маслаҳатчиси истеъфога чиқарилди
14.02.2017 10:54,  
3

Доналд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Флинн вазифасидан озод қилинди, дея хабар бермоқда Гуардиан нашри.

АҚШ армиясининг собиқ генерали Майкл Флинн АҚШдаги президент сайловларида Трампни фаол қўллаб-қувватлаган ҳамда миллий хавфсизлик масалалари бўйича президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланган эди.

Майкл Флинн лавозимга киришмасдан олдин Россия расмийлари билан музокаралар ўтказгани учун АҚШ Адлия вазирлиги томонидан шубҳа остига олинган эди. Бир неча ҳафта муқаддам президент маслаҳатчисининг Россия расмийлари билан алоқалари ҳақидаги ҳисоботлар ҳукуматга тақдим қилинган.

АҚШ қонунчилигига кўра, ваколтли мансабдор бўлмаган фуқароларнинг дипломатик фаолият олиб бориши мумкин эмас. Маълум бўлишича, Доналд Трамп президентликка сайланишидан расман лавозимга киришгунча бўлган даврда бўлажак маслаҳатчи бир қатор хорижий давлат расмийлари, жумладан, Россия элчиси билан телефон орқали бир неча марта мулоқот қилган.

Собиқ маслаҳатчининг ўзи Россиялик дипломат билан ўтказилган суҳбат давомида муҳим сиёсий масалалар муҳокама қилинмаганини айтган ва АҚШ президенти ҳамда вице-президентидан узр сўраган. Душанба куни Доналд Трамп ҳукуматидаги илк истеъфо амалга оширилди. Майкл ФЛинн вазифасидан озод этилиб, ўрнига генерал Кейт Келлогг вақтинчалик маслаҳатчи этиб тайинланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан