Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дамашқ яқинида исёнчилар учун таслим бўлиш пунктлари ташкил этилади
14.02.2017 14:27,  
4

Сурия ҳукумати томонидан эълон қилинган амнистия доирасида Дамашқ яқинидаги бир неча йил давомида жанглар олиб борилган Шарқий Ғута туманида жангарилар учун таслим бўлиш пунктлари очилади. Бу ҳақда Россиянинг қарама-қарши томонларни яраштириш маркази зобити Александр Блинков маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

"Ҳозирда биз жангариларнинг гуманитар йўлаклардан чиқишига доир музокаралар олиб боряпмиз. Жангарилар ўзларининг ҳуқуқий мақомларини тартибга солишни хоҳлаётганига оид хабарлар бор. Бундан ташқари, Сурия Араб Республикаси президенти Башар Асад амнистия қарори муддатини 2017 йил 30 июнига қадар узайтирди", - деган Блинков

Пунктларда жангарилар қуролларини топшириши ва аҳоли манзилларини ҳимоя қилиш отрядларига ёзилиши мумкин. Уларда маҳаллий аҳоли зарур ёрдам олиши мумкин бўлган тиббиёт пунктлари ҳам жойлашган.

Махсус тарғибот отрядлари шакллантирилган бўлиб, улар варақалар ва овоз кучайтиргичлар ёрдамида амнистия ҳақида маълумот тарқатиш билан шуғулланади.

2011 йили ҳудудни Сурия мухолифатининг бир неча қуролланган гуруҳлари эгаллаб олган эди. Дамашққа яқинлиги сабабли Сурия инқирози давомида бу ерда оғир ҳарбий техникалардан фойдаланилган ҳолда аёвсиз жанглар давом этди. 

Шарқий Ғута – Дамашқ шаҳри атрофидаги ҳудудлар ҳисобланади. У Сурия пойтахтини шарқ, жануб ва ғарбдан қуршаб олувчи Ғута воҳасининг бир қисмидир. Фуқаролик урушига қадар бу ерда 2,2 млнга яқин киши истиқомат қилган. 

2015 йил кузида ҳукумат қўшинлари Дамашқнинг шарқий туманларига ҳужум қилишни бошлади ва бир йилдан ортиқ давом этган жанглар 2016 йил охирида поёнига етди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан