Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






15 февраль куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво билан танишинг
14.02.2017 22:12,  
4

15 февраль куни, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-2, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология маркази хабар бермоқда.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучаяди. Кечаси 0-5, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари.  Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучаяди. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади. Навоий вилояти шимолида кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучаяди. Кечаси 3-8, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучаяди. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучаяди. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан