Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дональд Трамп Россия Қримни Украинага қайтаришига умид қилмоқда
15.02.2017 12:27,  
2

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия Қримни Украинага қайтариб беришига умид қилмоқда, деб айтди Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсер, дея хабар бермоқда DW.

"Президент Трамп Россия ҳукумати Украинадаги зўравонликка барҳам бериши ва Қримни қайтаришига умид қилишини тушунишларини аниқ билдириб қўйди", деб айтган Спайсер матбуот-анжуманда.

Халқаро ҳамжамият назарида Россия 2014 йилнинг мартида Украина ҳудудининг бир парчаси бўлган Қримни босиб олган.

2016 йил декабрида БМТ Бош Ассамблеяси Россиянинг Қримни “қўшиб олиши”ни қораловчи резолюцияни қабул қилди ва Қримни “вақтинчалик босиб олинган” ҳудуд сифатида эътироф этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан