Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рустам Азимов: Ўзбекистон ва Россия туризм бўйича келишув имзолайди
15.02.2017 18:08,  
3

Ўзбекистон ва Россия туризм соҳасида ҳукуматлараро келишув тайёрламоқда, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон  бош вазир ўринбосари Рустам Азимовнинг сўзларига асосланиб.

Азимовнинг сўзларига кўра, бугунги кунда мамлакатлар туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш борасида кенг истиқболга эга ва янги ҳужжат ўзаро туристлар оқими ошиши ҳамда икки мамлакатнинг етакчи туроператорлари ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга хизмат қилади.

"Биз Россия фуқароларининг Ўзбекистондаги Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент ва бошқа шаҳарларга ташриф буюришга қизиқиш юқори эканлигини кўриб турибмиз. Мазкур йўналишда тарихий, экологик, рекреацион, гастрономик, маданий ва бошқа кўринишдаги туризм соҳаларини ривожлантириш бўйича улкан истиқбол мавжуд", — деди Рустам Азимов.

Бош вазир ўринбосари шу билан бирга ўзбекистонликлар орасида нафақат Москва ва Санкт-Петербург, балки Олтин ҳалқа шаҳарлари, Волга ва Шимолий Кавказ, Қора денгиз ва Байкал кўлига саёҳат қилишга қизиқиш ошиб бораётганлигини қайд этди.

"Биз ҳамкорликда, жумладан фаол реклама ва пиар-компаниялар ёрдамида ўзаро туристлар оқимини сезиларли равишда ошириш учун қулай муҳит яратишимиз даркор", — деб таъкидлади Азимов.

Россияга Ўзбекистондан ҳар йили 2 миллиондан ортиқ киши, асосан меҳнат мигрантлари ташриф буюради. Россиядан эса Ўзбекистонга ҳар йили 120-200 минг РФ фуқаролари келишади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан