Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Россия меҳнат муҳожирлари бўйича иккита келишув имзолайди
16.02.2017 11:38,  
6

Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари апрелда меҳнат миграцияси соҳасида иккита келишув имзолашни режалаштирмоқда, деб хабар берди РИА Новости меҳнат вазирлиги вакилига асосланиб.

"Апрелда меҳнат миграцияси соҳасида иккита келишув имзолаш режалаштирилмоқда, ҳозирда матнларни мувофиқлаштириш жараёни кетмоқда", — деди агентлик суҳбатдоши.

Хусусан, Россия ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини юритиш учун Ўзбекистон фуқароларини жалб этишни ташкиллаштириш ва ишга ёллаш бўйича келишув имзоланиши кутилмоқда.

Иккинчи келишувда эса икки мамлакатнинг миграция соҳасидаги ваколатли органларининг ўзаро ҳамкорлиги кўзда тутилади.

Меҳнат вазирлиги вакилининг айтишича, ҳужжатлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалга оширадиган ташрифи давомида имзоланиши режалаштирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан