Малайзия полицияси КХДР раҳбарининг акаси Ким Чен Намнинг қотилигида гумон қилинаётган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда “Kydo” нашри хабар берган.
Ҳозирча қўлга олинган шахс ва унинг қотилликка алоқаси ҳақида ҳеч нима дейилмаган. Бернама нашрининг сўзларига кўра, бугун мазкур ҳодиса юзасидан расмий баёнот берилади.
Аввалроқ Ким Чон Намга Куала-Лумпур шаҳри аэропортида заҳарли игна билан қуролланган икки аёл ҳужум қилгани ҳақида хабар бергандик. Унинг ўлими юзасидан текширувлар давомида эса Вьетнам паспортига эга 28 ёшли аёл ҳам ҳибсга олинган.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, шимолий кореяликлар етакчисининг акаси Куала-Лумпурда КХДР махсус хизматлари вакиллари томонидан йўқ қилинган.