Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурия ҳукумати Ҳалабда кимёвий қурол ишлатгани маълум бўлди
16.02.2017 14:30,  
6

Human Rigts Watch ташкилоти Ҳалаб шаҳрида кимёвий қурол ишлатилиши бўйича олиб орилган изланишлари натижасини эълон қилди. Бу ҳақида Al Jazeera хабар бермоқда.

Душанба куни эълон қилинган ҳисоботда ўтган йилнинг 17 ноябридан 13 декабригача бўлган даврда Ҳалабдаги исёнчиларга қарши жангда 8 марта кимёвий қуролдан фойдаланилгани қайд этилган. Кузатувчилар фикрича, аслида Ҳалабда кимёвий қурол ишлатиш ҳолати кўпроқ бўлиши мумкин.

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланадиган ташкилот экспертлари гувоҳлар билан ўтказилган суҳбатлар, тўпланган суратлар ва видеотасвирларни ўрганиш натижасида хлорли бомбалар ҳукумат кучларига қарашли вертолётлардан ташланганини аниқлашган. Ҳалабнинг исёнчилар назорат қилган шарқий қисмида заҳарли газ туфайли тахминан 200 киши жабрланган бўлиб, улар орасида болалар ҳам борлиги маълум қилинган.

20 ноябрь куни Сахур мавзесида амалга оширилган ҳужум туфайли бир оиланинг 6 нафар аъзоси, жумладан, тўрт нафар бола ҳалок бўлган. Уларнинг ўлимига кимёвий қурол сабаб бўлганини исботловчи видеолавҳа Шабҳа агентлиги томонидан тасвирга туширилган.

Ҳисобот муаллифлари кимёвий қурол ишлатилишида Россиянинг иштироки борлигини тасдиқловчи далил топилмаганини айтишган. Аммо Ҳалаб ҳукумат қўшинлари ихтиёрига ўтишида Россия армияси муҳим роль ўйнаганини қайд этишган. 2012 йилда исёнчилар қўлига ўтган Ҳалабда ўтган йилнинг охирларида Сурия ҳукумати назорат ўрнатган. Ҳалаб қўлга киритилишида Башар Асад қўшинларига Россия, Эрон ва Ҳизбуллоҳ жангарилари ёрдам берган.

Кимёвий қуролдан фойдаланиш уруш жиноятлари сирасига киради. Сурия ҳукумати 2014-2015 йилларда ҳам кимёвий қуролдан фойдаланишда айбланган. Франция ва Буюк Британия БМТ Хавфсизлик Кенгашига Сурияга вертолётлар сотишни тақиқлаш ва суриялик юқори лавозимли ҳарбийларга қарши санкция жорий қилишни таклиф қилишган.

Маълумот учун, хлордан кимёвий қурол сифатида фойдаланиш 1997 йилда қабул қилинган Кимёвий Қуроллар бўйича Конвенцияга мувофиқ тақиқланган бўлиб, Сурия бу конвенцияга 2013 йилда қўшилган. Хлор заҳарли газ бўлиб, ютилганда ўпкага бориб хлорид кислотага айланади ва ўпкани куйдириб ташлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан