Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






WSJ: АҚШ разведка хизмати ходимлари Трампга ишонмаяпти
16.02.2017 17:20,  
5

Америка разведка хизмати ходимлари баъзи маълумотларни АҚШ президенти Дональд Трампга тақдим этмаяпти. Бунга маълумотларни сир сақланишидан хавфсираш сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси маълум қилди.

«Вазиятдан хабардор собиқ ва амалдаги расмий шахсларнинг гувоҳлик беришларича, АҚШ разведка хизмати вакиллари муҳим разведка маълумотларини Трампга ошкор қилишмаяпти. Улар мазкур ахборотлар оммага ошкор бўлиши ёки ўғирлаб кетилиши эҳтимолидан хавотирланишмоқда»,  — деб ёзмоқда нашр. 

Газета маълумотларига кўра, разведка агентликлари Трампга бир қатор ҳолатларда, жумладан, маълумот йиғиш, бошқа давлатларга нисбатан жосуслик қилиш учун фойдаланиладиган усуллар ҳақида маълум қилмаган.

Манбаларнинг хабарларига кўра, айрим ҳолларда, разведка хизматлари ходимлари "разведка жосуслик материалларини тўплашда қайси усуллардан фойдаланишига доир маълумотларни президентга тақдим этмаган".

Нашрнинг таъкидлашича, разведка хизматлари ва президент ўртасида юзага келган чуқур ишончсизликка Трамп жамоасининг Россия ҳукумати билан алоқалари, шунингдек, президентнинг разведка агентликларига нисбатан хушламайдиган муносабати сабаб бўлмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан