Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ОАВ: Покистон Афғонистон билан чегарадаги асосий йўлни ёпиб қўйди
17.02.2017 12:22,  
21

Покистон ҳукумати Афғонистон билан чегарани одамлар ва юклар учун «Торкхам» назорат-ўтказиш пункти ҳудудида ёпиб қўйди, деб ёзади «ТАСС». «Торкхам» икки мамлакат ўртасидаги одамлар ва юклар энг кўп ўтадиган пунктлардан биридир.

"Покистон-Афғонистон чегараси хавфсизлик чоралари доирасида ёпилди," - дея тасдиқлаган Покистон армияси матбуот хизмати раҳбари, генерал-майор Асиф Ғофур.

The Express Tribune маълумотига кўра, бу қарор мамлакат раҳбарияти ва ҳарбий қўмондонлик вакилларининг олий даражадаги шошилинч йиғилишида қабул қилинган.Унга Синд провинциясининг Сехван шаҳридаги сўфийлар масжидида содир этилиб, 74 кишининг ўлимига ва 300 кишининг жароҳатланишига олиб келган теракт сабабчи бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан