Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Раҳмонбек Усмонов Тошкент шифохоналарида беморларнинг дори-дармон олиб келишига чек қўйиладиган қарорга имзо чекди
17.02.2017 17:49,  
4

Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов “Тошкент шаҳрида Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш, тиббиёт муассасалари фаолиятини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий сайти хабар бермоқда.

Қарор Ўзбекистон президенти раҳбарлигида жорий йилнинг 5 январь ва 7 февраль кунлари республикада соғлиқни сақлаш тизимининг ҳолати, муаммолари ва ривожлантириш истиқболлари мавзусида ўтказилган йиғилиш баёни топшириқлари ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматни ва тез тиббий ёрдам сифатини тубдан яхшилаш, оилавий поликлиникалар томонидан кўрсатилаётган патронаж хизмати сифатини янада такомиллаштириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар соғлиғини мустаҳкамлаш, тиббиёт муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, тизимда юз бераётган тамагирлик, товламачилик, беморларга эътиборсизлик каби иллатларнинг олдини олиш мақсадида қабул қилинди.

Унга кўра, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи, шунингдек, шаҳар тиббий диагностика марказлари, туман тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари тегишли туман ҳокими билан келишилган ҳолда Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тайинланиши белгиланганди.

Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий органларидаги кадрлар таркибини тубдан қайта кўриб чиқиш ҳамда юқори малакали мутахассислар, ҳалол, пок, виждонли, масъулиятли ходимлар билан мустаҳкамлаш чора-тадбирлари кўрилиб, мазкур талаблар асосида соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини ва бошқарув органлари раҳбарларининг малакаси ҳамда касбий тайёргарлиги даражасини доимий равишда ошириб бориш тизими яратилади, уларнинг касбий тайёргарлик ва малака даражаси бўйича эгаллаб турган лавозимига муносиблиги ҳар йили тегишли давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан келишган ҳолда аттестациядан ўтказиб баҳолаб борилади.

Эндиликда Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тизимидаги шифохоналарга дори-дармон ва боғлов воситаларини харид қилиш учун ажратилаётган маблағлар камида икки баробарга оширилади ва шифохонада ётиб ёки стационар тартибда даволанаётган беморларни тиббиёт муассасасида мавжуд дори-дармон воситалари билан таништириб бориш мақсадида барча палаталарда дори-дармон воситаларининг рўйхатлари ўрнатилиб, беморлар томонидан келтирилишига қатъиян чек қўйилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан