Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ердан 6 млрд километр узоқликдаги "Вояжер"нинг хайрлашув фотосурати
17.02.2017 17:58,  
23

Суратга эътибор билан қаранг: ўнг тарафдаги жигарранг чизиқда жойлашган митти ёрқин нуқта — бизнинг Ер сайёрамиз.

Суратни 27 йил аввал «Вояжер-1» космик аппарати Қуёш тизимидан ташқарида суратга олган. Еримиз расмда жуда кичик бўлса ҳам ўзига жалб қилади. Астрофизик Карл Саганнинг ёзишича, «бу қуёш нурига илинган заррада» миллиардлаб одам яшаган ва яшаб келмоқда.

Зонд 1977 йили космик тадқиқотлар учун учирилган эди. Унинг вазифаси Юпитер ва Сатурн сайёраларини ўрганиш бўлган. «Вояжер-1» вазифасини аъло даражада бажарганидан сўнг яна тадқиқотларни давом эттириш мақсадида Қуёш тизимининг четига учирилади.

1990 йилнинг 14 февралида Ер сайёрасидан 6 млрд километр узоқликдан у охирги маротаба яна бир назар ташлайди.  Мазкур фотосурат Карл Саганнинг ташаббуси билан олинган ва "оч кўк нуқта" номини олган.

"Вояжер" объективига Ердан ташқари яна бошқа сайёралар ҳам тушади — Юпитер, Венера, Сатурн, Уран ва Нептун.  Фотосессияга 60 кадр муҳрланади ва "Оилавий портрет" номи билан тарихга киради.

Аппаратнинг ҳозирги кунгача саёҳати ниҳоясига етгани йўқ! Зонд 2012 йилда Қуёш тизимини кесиб ўтиб, Ердан 20 миллиард км узоқликда жойлашган юлдуз туркумига парвоз қилмоқда. Агар йўлда ўзга сайёраликлар учраб қолса, бортида улар учун қимматбаҳо юк — тилла суви юритилган грампластинка мавжуд, унда Ердаги овозлар ёзилган. Шу билан бирга орқа тарафида Ер сайёрасининг аниқ координаталари кўрсатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан