Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Туркистон" ва "Истиқлол" санъат саройлари Тошкент шаҳар ҳокимияти тасарруфидан чиқарилди
17.02.2017 20:05,  
29

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Истиқлол" ва "Туркистон" санъат саройларини янги тузилган Маданият вазирлиги тасарруфига ўтказишга кўрсатма берди, деб хабар қилинди Ўзбекистон ТИВ расмий сайтида.

Шу вақтга қадар бу саройлар Тошкент шаҳар ҳокимияти ихтиёрида эди.

Бу қарор маданий-оммавий тадбирларни юқори даражада ўтказишни кенгайтириш мақсадида қабул қилинган. Уларнинг ўз даромадлари билан қопланмайдиган қисмидаги харажатларини молиялаштириш учун республика бюджетидан маблағ ажратилиши белгиланган.

"Истиқлол" санъат саройи — Ўзбекистондаги асосий концерт зали бўлиб, 1981 йилда очилган. 2006 йилгача Халқлар дўстлиги саройи деб номланган.

"Туркистон" санъат саройи Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ташаббуси билан 1993 йилда очилган. Мазкур залда кўпроқ ёшларбоп тадбирлар, маҳаллий ва хорижий санъат арбоблари концертлари бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан