Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги ҳар бир оилавий поликлиникага тўрттадан "Дамас" берилади
17.02.2017 20:08,  
3

Жорий йилнинг охирича Тошкентдаги ҳар бир оилавий шифохонага тўрт донадан "Дамас" автомобили берилади, деди Яшнобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари Галина Турманова.

Бугунги кунда етарлича транспорт воситалари мавжуд бўлмаганлиги боис Тошкентдаги тиббиёт муассасаларидаги шифокорлар беморларнинг уйларига ўз вақтида етиб бора олишмаяпти.

"Шу йилнинг охирига қадар 60та оилавий поликлиникага тўрттадан "Дамас" автомобили берилади. Жами 240 дона автомобиль. Транспорт техникалари икки босқичда — иккитадан автомобиль йилнинг биринчи ярмида, қолган иккитаси иккинчи ярмида берилади. Экспертларнинг фикрича, бу аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тизимини сезиларли даражада яхшилайди, шифокорлар куннинг исталган вақтида чақирув бўйича беморнинг хонадонига бора олишади", — деди у.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини кескин танқид қилганди. Бунга жавобан соғлиқни сақлаш вазири муаммоларни ҳал қилиш учун чора-тадбирлар кўрилишини билдирганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан