Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Покистонга ҳамдардлик билдирди
18.02.2017 15:17,  
2

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайнга ва дўст Покистон халқига Синд музофотининг Сехван-Шариф шаҳрида содир этилган террорчилик хуружи оқибатида кўплаб инсонларнинг нобуд бўлгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини етказди ҳамда жароҳат олганларнинг тез орада соғайиб кетишини тилади.

Пайшанба куни кечқурун Сехван-Шарифда Лал Шахбоз Қаландар мақбараси ҳудудида портлаш содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, 90 га яқин киши ҳалок бўлди, 300 дан зиёди жароҳатланди. Портлаш учун жавобгарликни ИШИД тўдаси ўз зиммасига олди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан