Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жанубий Кореянинг энг бадавлат кишиларидан бири порахўрлик учун қамоққа олинди
18.02.2017 15:40,  
6

Жанубий Кореяда давом этаётган коррупцион можаролар ортидан Самсунг компанияси раҳбарининг меросхўри Ли Же Ёнг ҳибсга олинди. Бу ҳақида Yonhap агентлиги хабар бермоқда.

Самсунг корпорацияси вице-президенти, 48 ёшли Ли Же Ёнг жума куни Сеул Марказий округ Суди қарорига кўра ҳибсга олинган. Бу воқеа Самсунг компанияси тарихида юқори мартабали раҳбарнинг жиноий айблов билан илк бор ҳибс қилиниши бўлди.

Ли Же Ёнг Жанубий Кореянинг лавозимидан озод қилинган собиқ президенти Пак Кин Ҳенинг дугонасига 43 миллиард вон (36,3 миллион доллар) пора берганликда айбланмоқда. Жанубий Корея прокуратураси Самсунг раҳбарини ҳибсга олиш бўйича олдин ҳам судга таклиф киритган, аммо етарлича далил йўқлиги сабабли ҳибс амалга ошмай қолганди.

Жума куни эълон қилинган баёнотда тергов натижаларига кўра Ли Же Ёнгнинг жиноятига доир далиллар аниқлангани маълум қилинган. Ли Же Ёнг пайшанба кундан бери қамоққа олиш ҳақидаги ордер чиққунча ҳибсда сақланаётган эди. Бунгача Ли Же Ёнг собиқ президентнинг дугонаси Чой Сун Шил билан боғлиқ жиноий иш юзасидан бир неча бор тергов қилинган.

Самсунг корпорацияси президенти Ли Кон Ҳининг асосий вориси сифатида кўрилаётган Ли Же Ёнг 7,9 миллиард доллар (2015 йил) бойлиги билан Жанубий Кореянинг энг бадавлат кишилари орасида 3 ўринда туради. Унинг ҳибсга олиниши Жанубий Корея ЯИМнинг қарийб 20 фоизини ишлаб чиқарадиган Самсунг корпорациясининг мамлакат ичидаги ва халқаро миқёсдаги мавқейига путур етказиши мукин.

Жанубий Кореяда ўтган йилнинг октябрь ойи охирида бошланагн сиёсий инқироз президент Пак Кин Ҳега нисбатан импичмент қўлланилишига олиб келган ва 9 декабрь куни президент ўз лавозимидан четлаштирилган эди. Президентнинг дугонаси Чой Сун Шил 70 миллион долларлик молиявий фирибгарликда айбланмоқда. Жанубий Корея Конституциявий суди март ойининг бошларида Пак Кин Ҳенинг истеъфоси масаласини кўриб чиқиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан