Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Буюк Британия дипломатик алоқаларнинг 25 йиллигини нишонлаяпти
18.02.2017 16:22,  
27

Ўзбекистон ТИВ расмий сайтида Абдулазиз Камиловнинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ташқи ишлар ва Ҳамдўстлик масалалари бўйича Давлат котиби жаноб Борис Жонсонга йўллаган мактуби эълон қилинди.

Мактубда Камилов Борис Жонсонни Ўзбекистон Республикаси ва Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан табриклаган.

"Ўзбекистон Буюк Британияни муҳим халқаро шерик ҳамда дунёнинг улкан сиёсий, иқтисодий, технологик ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлган етакчи ва нуфузли мамлакатларидан бири сифатида қабул қилади.

Ўтган давр мобайнида Сизнинг мамлакатингиз билан ўрнатилган динамик ва тенг ҳуқуқлиликка асосланган муносабатларни юқори баҳолаймиз. Ушбу муносабатлар тарихи қадим замонларга бориб тақалади. Ишончимиз комилки, сўнгги йилларда Ўзбекистонга 40 дан ортиқ Буюк Британия делегацияларининг ташриф буюриши икки мамлакатнинг ҳам ўзаро манфаатли ва конструктив ҳамкорликни янада ривожлантириш тарафдори эканлигидан далолат беради.

Қайд этиш лозимки, бугун мамлакатларимиз ўз янги тарихида муҳим ижтимоий-сиёсий воқеаларни бошдан кечираётган бир пайтда Ўзбекистонда Буюк Британия билан ҳамкорлик қилиш истиқболларига ишонч билан қаралади.

Мамлакатимиз учун муҳим бўлган ушбу даврда Буюк Британия ҳукумати ва халқининг қўллаб-қувватлашини юқори баҳолаймиз ҳамда Сизнинг ўринбосарингиз жаноб Алан Дунканнинг Ўзбекистонга ташрифини икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш борасидаги Буюк Британия самимий қизиқишининг тасдиғи сифатида қараймиз.

Биз ўзаро ташрифлар алмашиш амалиётини давом эттириш, сиёсий мулоқот, парламентлараро ҳамкорлик, иқтисод ва саноат, илғор технологиялар, маданият ва санъат, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш соҳаларидаги Буюк Британия билан шерикчиликни янада изчил ривожлантириш тарафдоримиз.

Аминманки, ўзаро ҳурмат ва томонлар манфаатларини ҳисобга олиш тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Буюк Британия алоқалари мамлакатларимиз фаровонлиги ва манфаатлари йўлида бундан-буён ҳам мустаҳкамланади", деб таъкидлаган ўз мактубида ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан