Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент тиббиёт муассасаларини дори хариди учун молиялаштириш икки баробарга оширилади
18.02.2017 16:41,  
756

Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тизимидаги шифохоналарга дори-дармон ва боғлов воситаларни харид қилиш учун ажратилаётган маблағ камида икки баробарга оширилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қзлар қўмитаси раиси Фарида Абдураҳимова жума куни журналистларга маълум қилди.

Кўрсатиб ўтилган чора-тадбирлар соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш, тиббиёт муассасалари фаолиятини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлигини ошириш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорида кўзда тутилган.

Ҳоким ўринбосарининг таъкидлашича, аҳолига, айниқса, беморларга аниқ маълумот бериш мақсадида шифохоналардаги барча палаталарга тиббиёт муассасасида мавжуд дори-дармон воситаларининг рўйхати илиб қўйилади, стационарларда даволанаётган беморларнинг дори-дармон сотиб олиб келишига йўл қўйилмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан