Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тезлик рекордидан йигирма йил ўтиб
19.02.2017 09:19,  
12

Қуруқликда тезлик бўйича 1997 йилда ўрнатилган жаҳон рекордини 20 йилдан бери ҳеч ким янгилай олгани йўқ. Балки 2017 йилда бирор мард чиқар, деб ёзади Carzone сайти.

Соатига 1228 км тезликда автомобиль ҳайдаб рекорд қўйган британиялик Энди Грин ҳисобланади. У Thrust SSC автомобилини бошқарган. Янги рекорд ўрнатиш учун старт шу йилнинг 15 октябрида берилади.

Ричард Нобл қўл остидаги Engineering Adventures жамоаси 2008 йилдан бери Bloodhound SSC реактив болиди устида ишлаб келмоқда. Учқур болид соатига 1600 км тезликда ҳаракатланади. Уни яна ўша пойгачи Энди Грин бошқаради.

Болиднинг учта мотори бор: “Ягуар”нинг 5,5 литрли V8 мотори, Eurofighter-Typhoon қирувчисининг турбореактив Eurojet EJ200 мотори ва Nammo норвег-фин компаниясининг ракета двигатели.

550 км/соатгача Bloodhound реактив моторда ҳаракатланади, сўнг ракета мотори ишга тушади. Автомобиль мотори ёнилғини ракета моторига ҳайдаб беради. Ракета мотори икки хил ёнилғидан фойдаланади. Моторнинг жами қуввати 135 минг от кучига тенг.

Bloodhound корпуси алюминий катаклари билан мустаҳкамланган беш турдаги углерод толасидан ишланган. Ўта юқори тезликда ердан кўтарилган чанг ва қум оқимига дош бериши учун машина туби пўлатдан тайёрланган. Олд ойна кўп қатламли акрилдан бўлиб, 1400 км/соат тезликдаги автомобилнинг қуш билан тўқнашувига ҳам дош беради. Тўла ёнилғи билан биргаликда машина вазни 6422 кгга тенг.

Ғилдираклари ҳам чакана эмас. Энг юқори тезликда ғилдирак дақиқасига 10200 марта айланади. Пишиқ алюминийдан ишлангани боис 50 000gгача юкланишни кўтаради.

Рекордни янгилаш учун Жанубий Африкадаги тузли Хакскин Пан чўлида 19 кмли трасса қурилган. Тўққиз ойдан сўнг янги рекордни кўришимиз мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан