Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Иш ҳақи, пенсияларни қайси туманлар аҳолиси тўлиқ нақд пулда олади?
20.02.2017 10:08,  
3

Шу йилнинг 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси президентининг "Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори эълон қилинганди. Унда 2017 йилнинг февраль ойидан бошлаб тоғли ва олис туманлардаги бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи тўлаш, ижтимоий тўловлар ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ ҳажмда нақд шаклда амалга оширилиши белгилаб қўйилганди.

Шундан сўнг кўпчилик одамлар орасида тоғли ва олис туманлар дейилганда, айнан қайси ҳудудлар назарда тутилгани ҳақида саволлар пайдо бўлди. UZ24.UZ сайтида ана шу 58 та тоғли ва олис туманлар рўйхати берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси: 1.Қонликўл. 2.Қорўзак. 3.Кегейли. 4.Қўнғирот. 5.Мўйноқ. 6.Тахтакўпир. 7.Чимбой. 8.Шуманай.

Андижон вилояти: 1.Булоқбоши. 2.Улуғнор. 3.Хонобод шаҳри.

Бухоро вилояти: 1.Олот. 2.Қоракўл. 3.Қоровулбозор. 4.Пешку. 5.Ромитан.

Жиззах вилояти: 1.Арнасой. 2.Бахмал. 3.Ғаллаорол. 4.Зомин. 5.Зарбдор. 6.Зафаробод. 7.Фориш. 8.Янгиобод.

Қашқадарё вилояти: 1.Деҳқонобод. 2.Миришкор. 3.Муборак. 4.Нишон. 5.Чироқчи.

Наманган вилояти: 1.Косонсой. 2.Мингбулоқ. 3.Норин. 4.Янгиқўрғон.

Навоий вилояти: 1.Конимех. 2.Нурота. 3.Томди. 4.Учқудуқ.

Сирдарё вилояти: 1.Ховос.

Самарқанд вилояти: 1.Қўшработ. 2.Нуробод. 3.Пахтачи. 4.Ургут.

Сурхондарё вилояти: 1.Бойсун. 2.Қизириқ. 3.Музрабод. 4.Сариосиё. 5.Узун. 6.Шўрчи.

Тошкент вилояти: 1.Бўстонлиқ. 2.Бўка. 3.Пискент.

Фарғона вилояти: 1.Бешариқ. 2.Сўх. 3.Ёзёвон. Хоразм вилояти: 1.Ҳазорасп. 2.Шовот. 3.Янгиариқ. 4.Янгибозор.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан