Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Америкалик олимлар автомобиль бошқариш учун энг хатарли ёшни аниқлади
20.02.2017 10:26,  
9

Детройтдаги Уэйн университети олимлари рулга ўтириш энг хавфли бўлган ҳайдовчи ёшини аниқлади, деб ёзади Carzone сайти.

Олимлар 19 ёшда 59 ёшгача бўлган юздан ортиқ иштирокчи билан тадқиқот ўтказган. Тажриба давомида иштирокчилар шахсий автомобилларини бошқариб кўрган, олимлар бу вақтда муайян вазиятга организмнинг муносабатини текширган.

Олимлар хулоса ясаш учун ҳаяжонга бардошлилик, диққат-эътибор, мураккаб вазиятда қарор қабул қилиш тезлиги сингари қатор хусусиятларни баҳолади.

Тадқиқот натижалари 18 ёшдан 24 ёшгача бўлган ҳайдовчиларга қараганда катта ёшли ҳайдовчилар ЙТҲга дуч келиши эҳтимоли кўпроқлигини кўрсатди. Демакки, “қари билганни пари билмас” ибораси катта йўлда амал қилмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан