Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






iPhone 7 тезкорликда Nokia 3310’га мағлуб бўлди (видео)
20.02.2017 12:07,  
7

Афсонавий «кирпич» дея ном олган Nokia 3310 тезкор фаолиятга киришиш бўйича ўтказилган имтиҳонда замонавий iPhone 7 смартфонидан устун келди. Фин телефони Apple флагманини чангда қолдирди, деб ёзади Terabayt сайти.

Nokia 3310 телефони 2000 йилнинг сентябрь ойида эълон қилинган. 2005 йилда Macdigger томонидан тақдим қилинган маълумотларга қараганда, ушбу моделдан дунё бўйлаб жами 126 млн дона сотилган.

17 йил аввал савдога чиқарилган Nokia 3310 чиндан ҳам чидамли телефон сифатида кўпчиликнинг ҳурматини қозонган. Мана, кўпни кўрган аппарат ҳаттоки бугуннинг пешқадами бўлган iPhone 7 билан ҳам тезкорликда куч синашади.

Ишга тушиш бўйича тезликда Nokia 3310 «Олма» маҳсулотини доғда қолдирди. Nokia 3310’нинг «ёқиб-ўчириш» тугмаси босилгач, телефон аппарати 7 секунд ичида фойдаланишга тайёр бўлди. «Ақлли телефон» саноатининг самарадор Apple A10 процессори билан таъминланган iPhone 7’га бунинг учун 4 баробар кўпроқ вақт керак бўлди.

Агар фойдаланувчи кимгадир шошилинч телефон қилиши керак бўлиб қолса, бу вазиятда унга Nokia 3310 ёрдам беради. Чунки ундан ортиқча амалларсиз, моддий рақам тугмаларини тўғридан-тўғри босиш билан алоқани амалга ошириш мумкин. iPhone 7 эса бунинг учун баъзи бир амалларни, жумладан телефонни блокировкадан чиқариш, «Телефон» иловасини топиш каби вазифаларни талаб қилади.

Тўғри, iPhone 7 дастур ва иловаларга бой. Аммо, телефон деганда бизнинг кўз ўнгимизга биринчи бўлиб унинг алоқа ўрнатиш вазифаси келишини ҳисобга олсак, Nokia 3310’нинг чиндан ҳам ғолиб эканини тан олмасдан иложимиз йўқ.

Қуйидаги видеода бунга сиз ҳам гувоҳ бўлинг:

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан