Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кескин ошиб кетди
20.02.2017 17:54,  
7

Долларнинг расмий курси мисли кўрилмаган даражада ошмоқда, Ўзбекистон Марказий банкининг маълумотига кўра, 21 февралдан бошлаб 1 АҚШ долларининг қиймати 3356 сўм 87 тийин этиб белгиланди.

Орадаги фарқ 47 сўм 52 тийинни ташкил этади. Долларнинг бугунги кундаги курси 3309 сўм 35 тийинга тенг.

Эслатиб ўтамиз, мазкур қиймат валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлар учун белгиланган.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан