Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Душанбе-Тошкент биринчи йўловчи парвози амалга ошмади
20.02.2017 21:05,  
11

“Сомон Эйр” авиакомпаниясининг Душанбе-Тошкент йўналиши бўйича кутилаётган бугунги биринчи парвози амалга ошмади. Бугун эрталаб Тошкент аэропорти тожик авиакомпаниясига биринчи рейсни қабул қилиш бекор қилинганлиги ҳақида хабарнома юборганини news.tj сайти ёзди

20 феврал кунига режаланган парвоз Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 1993 йилдан буён илк парвоз бўлиши кутилган. “Сомон Эйр” томони ёзишича рейсда 26 нафар йўловчи учиши кутилаётган эди. Кутилмаган қарор сабабли авиакомпания йўловчилардан узр сўраган.

Бир томонга учиш нархи 140 доллар атрофидадир. Мунтазам рейслар қатновини ўрнатиш жорий йилнинг 20 февралидан этиб белгиланган.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг матбуот хизмати раҳбари берган маълумотга кўра, Somon Air томони рейс амалга оширилиши учун тегишли расмиятчилик ишларини бажармаган, зарур ҳужжатлар жўнатилмаган.

Яқин вақт ичида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» матбуот хизмати бу борада расмий изоҳ беради.

Эслатиб ўтамиз: ҳозир Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида виза режими амал қилади. 1992 йилдан бери икки давлат ўртасида самолёт қатновлари тўхтатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан