Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунё бўйича қуролланиш пойгаси совуқ уруш давридаги кўрсаткичга қайтди
21.02.2017 09:50,  
24

Стокголмдаги Тинчлик бўйича халқаро тадқиқот институти (SIPRI) жаҳондаги қурол савдосига бағишланган навбатдаги ҳисоботини эълон қилди.

Унга кўра, дунё бўйича қурол савдоси 2004 йилдан бери муттасил ўсиб бориб, 2012-2016 йиллардаги ўсиш совуқ уруш тугагандан бери энг юқори миқдорни қайд этган. Ўтган йили дунё миқёсидаги қурол олди-сотдиси 1990 йилдаги кўрсаткичдан ортиб кетган.

2007-2011 ва 2012-2016 йилларда Европа, Америка ва Африкада қурол сотиб олиш ҳажми камайгани ҳолда, Океания ва Осиё (айниқса Яқин Шарқ) минтақасига қурол оқими кўпайган. Қурол экспортида энг йирик қурол ишлаб чиқарувчилар –АҚШ, Россия, Хитой, Франция ва Германиянинг умумий улуши 74 фоизни ташкил қилган. Дунё давлатларига сотилаётган қуролларнинг ярмидан кўпроғи АҚШ (33 фоиз) ва Россия (23 фоиз) ҳиссасига тўғри келмоқда.

Ҳисоботда қайд этилишича, Осиё қитъасининг қурол импорти ҳар беш йилликда 7,7 фоизга ортиб бормоқда. 2012-2016 йиллардаги қурол экспортининг 43 фоизи Осиё давлатларига йўналтирилгани аҳамиятлидир. Ҳиндистон жаҳонда сотилаётган қуролларнинг 13 фоизини ўзиники қилгани ҳолда, қурол сотиб олиш бўйича дунёда етакчилик қилиб турибди.

2007 йилдан бери Ҳиндистоннинг қурол импорти 43 фоизга ортган. Ҳиндистонга қурол сотиш бўйича Россия қолган рақобатчиларидан анча илгарилаб кетган. Ҳиндистон Россиядан ташқари АҚШ, Европа давлатлари, Исроил ва Жанубий Кореянинг маҳсулотларига ҳам харидор бўлган. Қурол сотиб қилиш бўйича дунёда 10 ўринни эгаллаб турган Вьетнамнинг қурол импорти 202 фоизга ўсган.

Қонли низолар давом этаётган Яқин Шарқ минтақасида қурол савдоси охирги ўн йилликда 86 фоизга ошган. 2012-2016 йилларда дунёда сотиб олинган қуролларнинг 29 фоизи Яқин Шарқ минтақаси давлатлари ҳиссасига тўғри келган. Охирги беш йилликда Саудия Арабистонининг қурол импорти 212 фоизга, Қатарники эса 245 фоизга ортган. Саудия Арабистони қурол сотиб олиш бўйича дунёда Ҳиндистондан кейинг иккинчи энг йирик харидор бўлиб қолмоқда. Саудия армияси АҚШ ва Буюк Британияда ишлаб чиқарилган қуроллар ҳисобига қудратини оширмоқда.

Сўнгги беш йилда АҚШнинг қурол экспорти 21 фоизга ўсган. Америка қуролларининг асосий харидорлари (АҚШ қурол импортининг қарийб ярми) Яқин Шарқ мамлакатлари бўлиб турибди. АҚШнинг энг йирик импортчилари Саудия Арабистони, БАА ва Туркия бўлган. АҚШ ўз қуролларини 100 дан ортиқ мамлакатга экспорт қилмоқда.

Россия қуролларининг асосий харидорлари Ҳиндистон, Вьетнам, Хитой ва Жазоир бўлган. Жаҳон қурол экспортида Хитойнинг улуши сезиларли ортиб, 2016 йилда 6,2 фоизга етган. Охирги беш йилда Франция ва Германия қуроллари экспортида пасайиш кузатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан