Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистонлик йигит ўз дафн маросимига олиб кетишаётганида “тирилди”
21.02.2017 10:48,  
14

Ҳиндистоннинг Карнатака штати Марагунди туманидаги Дарвад қишлоғи фуқароси ўз дафн маросимига кетишда «тирилди», деб ёзади Times of India.

Бир ой аввал 17 ёшли Кумар Маревадни дайди ит қопиб олган, шундан сўнг бир неча ҳафта давомида баланд ҳарорат билан иситмалаган эди. Унинг аҳволи кескин ёмонлашгач, уни касалхонага ётиқизишган, сўнг эса ўпкаларни сунъий вентиляциялаш аппаратига улашган эди.

Касалхонада ўсмирни жонлантириш бўлимига ётқизишди. Тиббиёт ходимлари у ҳаёт билан таъминлаш қурилмасисиз омон қолмаслигини хабар қилишган, бироқ яқинлари мураккаб моддий ҳолат туфайли даволаш муолажаларини тўхтатишга қарор қилишди ҳамда ўғилларини уйга олиб кетишган. У бир қанча вақтдан сўнг оламдан ўтгандек тасаввур уйғотган ҳамда ота-онаси уни ҳаётдан кўз юмди, деб ўйлашган.

Кейинроқ йигитда ҳаракатланиш ва нафас олиш белгиларини кўрмагач, яқинлари уни ўлдига чиқарган ва миллий удумларга мувофиқ дафн маросимини ташкиллаштирган. Бироқ «мурда» маросим жойига бориш йўлида кўзини очиб, қўл-оёқларини қимирлатди ва тез-тез нафас ола бошлади.

Шифокорларнинг маълумотига кўра, у айни дамда менингоэнцефалит ташхиси билан касалхонага жойлаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан