Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Гитлернинг энг севимли актрисаси совет жосуси бўлгани аниқланди
21.02.2017 14:56,  
139

Германиянинг урушдан кейинги даврдаги энг машҳур актрисаларидан бири СССР фойдасига жосуслик қилганига доир разведка маълумотлари ошкор қилинди. Бу ҳақида Guardian нашри хабар бермоқда.

1913 йилда Қоҳирада таваллуд топган Марика Рокк қарийб 40 та филмда суратга тушган. Келиб чиқиши венгриялик бўлган опера юлдузи Марика Рокк Фашистлар Германияси даврида Гитлернинг эҳтиромига сазовор бўлган. Урушдан кейин нацизм раҳбарларига яқин бўлгани туфайли икки йилга санъатдан четлаштирилган. Актриса 2004 йилда 90 ёшида вафот этган.

Ошкор қилинган разведка маълумотларига кўра, у ўз хўжайини Ҳайнз Ҳоффмейстер билан бирга совет разведкасига хизмат қилган. Актрисанинг Москвага қандай ахборотлар етказиб тургани ва совет разведкасидаги ўрни ҳақидаги маълумотлар ошкор этилмаган.

Маълум бўлишича, Марика Рокк турмуш ўртоғи, кинорежиссёр Георг Якоби билан бирга «Крона» жосуслик гуруҳи аъзоси бўлган. «Крона» жосуслари юқори даражадаги ҳарбий разведка фаолияти билан шуғулланишган бўлиб, «Барбаросса режаси» ва «Курск жанги» операцияларига доир ахборотларни фош этишган.

Гуруҳни афсонавий совет жосуси Ян Черняк бошқарган. 40 йиллар бошида Берлинда таҳсил олган Черняк совет ҳарбий разведкасига аъзо бўлган ва «соясиз одам» лақабини олган. Унинг гуруҳида банкирлар, ҳарбий зобитлар, ҳарбий котиблар ва актёрлардан иборат 35 нафар жосус бўлган.

Рокк ўз даврида Германия раҳбари Адолф Гитлернинг энг севимли актрисаларидан бири бўлган ва нацистлар давлатининг юқори доираларида қадр топган. Актриса Германиянинг ўша пайтдаги бош мафкурачиси Жозеф Геббелс билан яхши алоқаларга эга бўлган.

Марика Рокк 1935 йилдан бошлаб фашизм мафкурасини тарғиб қилувчи филмларда роллар ижро этган. Актрисанинг 1940 йил ноябрида Гитлерга ёзган мактуби ҳозиргача сақланиб қолган. Рокк ўз мактубида нацистлар раҳбарига унга Берлин киномузейидаги чиқишида совға сифатида жўнатган гуллари учун миннатдорчилик билдирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан