Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Путиннинг 2018 йилги президент сайловидаги иштирокига Кремль тайёргарлик кўрмоқда
21.02.2017 15:13,  
3

Кремль 2018 йилги Россия президенти сайловларига тайёргарлик кўришда уларда Владимир Путин қатнашишини кўзда тутмоқда, деб ёзади РБК агентлиги икки нафар федерал амалдорга таяниб.

«Мен унинг иштирок этишига (номзодини илгари суриши назарда тутилмоқда) шубҳа қилмайман», — деган РБК суҳбатдошларидан бири.

«Ҳаммаси шундан дарак бермоқдаки, бошлиқ (Путин) сайловларда қатнашади. Барча бу унинг сўнгги муддати бўлишини ҳам тушуниб турибди. 2024 йилдан кейин ҳам қолиш учун у ҳеч нарсани ўзгартирмайди», — деб қўшимча қилган бошқа бир федерал мулозим. 

Россия конституцияси давлат раҳбари лавозимини кетма-кет икки муддатдан ортиқ эгаллашни тақиқлайди. Агар Путин 2018 йилда қайта сайланса, конституцияга кўра, ўз муддати тугаганидан сўнг олти йил ўтгач, яъни 2030 йилда яна сайловларда қатнашиши мумкин бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан