Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






WhatsApp Android-қурилмалар учун видеоқўнғироқларни яқин орада ишга тушуриши мумкин
18.05.2016 11:18,  
4

WhatsApp мессенжерининг дастурчилари видеоқўнғироқларни синовдан ўтказмоқда. Янги функциядан мессенжернинг бета-талқинида Android-қурилмалар учун фойдаланиш имкони мавжуд бўлади. Бу ҳақда The Verge’га асосланиб Kun нашри хабар беради.

Видеоқўнғироқлар фақат дастурнинг янги талқинини синовдан ўтказишда иштирок этган фойдаланувчилардагина пайдо бўлди.

Нашрнинг сўзларига кўра, WhatsApp видеоқўнғироқлар амалга ошириш имкониятини масофадан туриб ёқиши ёки ўчириши мумкин. Шу билан бирга, компания овозли қўнғироқларни ишга туширишга ҳам тайёрланмоқда.

Янгиланган функцияларга эга мессенжер Skype, FaceTime, Hangouts ва Facebook Messenger учун катта хавф туғдириши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан