Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жанубий Корея аҳолининг ўртача умри 90 ёшдан ошган илк мамлакат бўлиши мумкин
22.02.2017 11:12,  
45

Олимлар дунёнинг турли мамлакатларида аҳолининг ўртача умр кўриш кўрсаткичларини ўрганиб, яқин келажакда одамларнинг ўртача умри қанча бўлишини ҳисоблаб чиқишди, дея хабар бермоқда Guardian нашри.

«Ланcэт» тиббиёт журналида эълон қилинган тадқиқотда ХХ аср бошидан бери жаҳоннинг 35 та ривожланаган мамлакати аҳолисининг ўртача умри ўсиши ўрганилган. Натижалар асосида келажак одамларининг умр кўрсаткичлари тахминан ҳисоб-китоб қилинган.

Тадқиқот натижаларига кўра, Жанубий Кореяда 2030 йилда туғилажак аёлларнинг ўртача умри 90 ёшдан юқори бўлади. Таҳлилчилар бундай ноёб ҳодиса инсоният тарихида илк бор содир бўлиши учун оз вақт қолганини айтишмоқда. Узоқ умр кўриш бўйича тез орада жанубий кореяликлар французлар ва японларни ортда қолдириши тахмин қилинмоқда.

Ҳисоботда қайд этилишича, 2030 йилда туғиладиган жанубий кореялик аёларнинг ўртача умри 90,8 ёшни, эркакларники 84,1 ёшни ташкил этиши кутилмоқда. Иккинчи ўриндаги Францияда аёлларнинг ўртача умри 88,6 йил, учинчи ўриндаги Японияда эса 88,6 йил бўлиши қайд этилган.

Австралия ва Швейтсарияда 2030 йилда туғиладиган эркаклар ўртача 84 йилдан умр кўрса, АҚШда бу кўрсаткич 79,5 ёшни ташкил этиши тахмин қилинмоқда. Буюк Британияда аёллар учун 85,2 йил, эркаклар учун эса 82,5 йил ўртача умр ваъда қилинган.

Тадқиқот муаллифлари Жанубий Кореянинг иқтисодиёти ва таълим соҳасидаги тараққиёти аҳолининг ёрқин келажагини тахмин қилишга асос бўлганини айтишган. Маълум бўлишича, Корея Республикаси аҳолиси орасида болалар ва катталарнинг юқумли касалликлардан вафот этиш ҳолатлари камлиги ва озиқ-овқат сифати яхшиланиши, шунингдек, ортқича вазн муаммосининг мавжуд эмаслиги уларнинг умри узоқроқ бўлишига замин яратади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан