Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахслар ёзма равишда огоҳлантирилади
22.02.2017 12:03,  
53

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ёки муассасаларнинг мансабдор шахслари томонидан чиқариладиган расмий огоҳлантириш шакли тасдиқланди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.

Белгиланишича, расмий огоҳлантириш профилактика суҳбати ижобий натижа бермаган ва шахс ғайриижтимоий хулқ-атворни ёки ҳуқуқбузарлик содир этишга мойилликни давом эттирган ҳолларда қўлланилади. Ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли ҳолатида бўлган жисмоний шахс аниқланган жойнинг ўзида тегишли профилактика органининг мансабдор шахси томонидан ушбу шахсга нисбатан расмий огоҳлантириш чиқарилади.

Расмий огоҳлантириш бланкаси расмийлаштирилаётганда шахснинг ёнида унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса, расмий огоҳлантириш бланкасининг тегишли графалари шахснинг сўзидан тўлдирилади. Расмий огоҳлантириш бланкаси расмийлаштирилгандан сўнг мансабдор шахс ва огоҳлантирилган шахс томонидан имзоланиб, огоҳлантирилган шахсга берилади ва бланканинг қирқиб олинадиган қисми мансабдор шахсда қолади. Огоҳлантирилаётган шахс имзо қўйишдан бош тортган тақдирда расмий огоҳлантириш бланкасига бу ҳақда ёзиб қўйилади.

Мансабдор шахс расмий огоҳлантириш чиқарилганлиги тўғрисида огоҳлантирилган шахснинг иш (ўқиш) жойидаги маъмуриятга ёки яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига хабар қилишга ҳақли.

Қарор 2017 йил 13 февралда кучга кирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан